Хитойлик эркак бир неча соат ичида миллиардерга айланди. Банк унинг ҳисобига адашиб 1,2 миллиард юан (174 миллион доллар) ташлаб юборди, деб хабар беради «Вести.ru».
Хунань вилоятининг Ванчэн округида истиқомат қилувчи эркак 14 январь куни Қишлоқ хўжалиги тижорат банки маҳаллий филиалига келиб, ҳисоб очмоқчи бўлган. Бир муддатдан сўнг банк ходимлари пул ўтказиш графасига ҳисоб рақами — 1212405260 сонларининг киритилганини аниқлади. Банк шу заҳотиёқ мижоз билан боғланиб, ундан қайтиб келишни сўради.
Эркакнинг ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилишича, ҳамкорлик учун миннатдорлик сифатида банк унга бир қути сигарет ва пул солинган конверт берган. Конвертда қанча пул борлиги маълум қилинмаяпти.
Изоҳ (0)