Беларусь президенти Александр Лукашенко Viber мессенжерини беларус дастурчиларининг ишланмаси деб атади. Бу ҳақда «БелТА» хабар бермоқда.
Мамлакат раҳбари бу ҳақда Қоҳирадаги Беларусь–Миср форуми чоғида мамлакатнинг юқори технологиялар соҳасидаги салоҳиятининг далили ўлароқ айтиб ўтди.
«Европа давлатлари орасида Беларусь юқори технологиялар бўйича етакчи ўринларни эгаллайди. Ишончим комилки, кўпчилигингиз дастурчиларимизнинг дастурий таъминотидан фойдаланасиз. Масалан, Viber дастуридан», — деди у форум очилишида.
Viber исроиллик дастурчилар, Россияда туғилган Тальмон Марко ва Игорь Магазинниклар томонидан ишлаб чиқилган. Дастур 2010 йили ишга туширилган. 2014 йилда улар ўзлари яратган компанияни Япониянинг Rakuten ретейлерига 900 миллион долларга сотди. Viber Media’нинг бош офиси Люксембургда жойлашган. Беларусдаги ишлаб чиқариш пунктлари Минск ва Брестда жойлашган.
Изоҳ (0)