Кот-д’Ивуарнинг маъмурий пойтахти — Ямасукрода ҳарбийлар иштирокидаги янги тартибсизликлар бошланди. Бу ҳақда, AFP’га асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Маҳаллий аҳоли вакилларининг билдиришича, ҳарбийлар машиналарида шаҳарга кириб келиб, ҳавога отмоқда, шунингдек, бегона автомобилларни олиб қочмоқда.
Шу сингари воқеалар денгиз бўйидаги Далоа ва Ман шаҳарларида ҳам кузатилмоқда.
Бир муддат илгари четлаштирилган бир гуруҳ ҳарбийлар қурол-яроғ омборини қўлга олиб, Буаке шаҳрини эгаллади. Ҳарбий хизматчилар исёнлари Далоа ва Корхого шаҳарларида ҳам кузатилди.
Ҳарбийлар пул тўловлари ҳамда хизмат шароитларини яхшилашни талаб қилмоқда.
Изоҳ (0)