Пекинда Хитой иероглифларини лотин ҳарфлари билан ёзиш учун пиньинь тизимини яратган тилшунос Чжоу Югуан вафот этди, деб ёзади Meduza.
Чжоу Югуан 111 ёшга тўлган кунидан бир кун ўтиб, 14 январда вафот этди.
У 1906 йилда дунёга келган ва Шанхайнинг Муқаддас Иоанн университетида таълим олган эди. Шундан кейин у Нью-Йорк ва Лондонда банкир ва иқтисодчи бўлиб ишлаган.
1949 йилда Чжоу Югуан ҳукуматга коммунистлар келгандан сўнг Хитойга қайтди ва иероглифларни лотин алифбоси билан ёзиш имконини берувчи тизимни яратиш билан шуғуллана бошлади.
1958 йилда у ишлаб чиққан пиньинь (хитойча — Хитой тили товушларининг ёзуви) ХХР ҳукумати томонидан расман тасдиқланди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)