Канаданинг Норт-Бей шаҳрида яшовчи Тимми Жо Элзинга тунги осмондаги ранг-баранг устунлар кўринишидаги ноёб ёруғлик ҳодисасини суратга олишга муваффақ бўлди, деб ёзади TJournal.
Канадаликнинг сўзларига қараганда, тунда икки ёшли ўғилчаси Гибсон уни уйғотмаганда у бундай ажойиб манзарани кўрмасдан, уйқуда ўтказган бўлар эди. Болани тинчлантириб, кўчага чиққан эркак баъзи қўшнилари ҳам осмонни томоша қилаётганлигини кўрган.
Баъзи одамлар суратларни қалбаки ёки ишлов берилган дейишди, бироқ мен уларнинг ҳақиқийлигини биламан. Чунки аниқ чиқмаган, хира суратлар менда ҳам бир талай.Тимми Жо Элзинга
Бу каби ноёб ҳодиса ёруғлик ҳавода осилиб қолган муз кристалларида аксланганда юзага келади. У турлича кўринишда, масалан қуёш атрофидаги муз камалак кўринишида ҳам бўлиши мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)