Сахалинда 15 январь, якшанбага ўтар кечаси кучли қор бўрони бошланди. Ноқулай об-ҳаво туфайли вилоят спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги Бутунроссия спорт байрами — Қор кунини нишонлашни бекор қилишга мажбур бўлди, деб ёзади Meduza.
«Ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли Бутунроссия қор куни кейинги дам олиш кунларига кўчирилади! Тадбир ўтказиладиган аниқ сана бироз кейинроқ маълум бўлади», — дейилади вазирлик хабарида.
Байрамни нишонлаш доирасида «Тоғ ҳавоси» тоғ-чанғи курортида тоғ чанғиси ва сноуборд бўйича мусобақалар ва маҳорат дарслари ўтказилиши керак эди. Жуда кучли шамол туфайли 15 январь куни марказ ёпилди.
Бунгача орол аҳолиси қишнинг етарлича қорли эмаслигидан шикоят қилганлиги таъкидланмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)