2016 йилда Ўзбекистон иқтисодиётига 16,6 миллиард АҚШ доллари миқдорида ёки 2015 йилга нисбатан 9,6 фоизга кўп инвестициялар йўналтирилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатни 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда республика ҳукуматининг 2017 йил учун иқтисодий ва ижтимоий дастури энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини белгилашга бағишланган кенгайтирилган мажлисида айтилди, деб хабар беради ЎзА.
Ўзлаштирилган хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми 11,3 фоизга ўсди ва 3,7 миллиард доллардан ошиб кетди. Умумий қиймати 5,2 миллиард доллар бўлган 164 та йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш якунланди.
«ЖМ Ўзбекистон» акциядорлик жамиятида «Т-250» моделдаги енгил автомобилларни ишлаб чиқариш ўзлаштирилди, Жиззах вилоятида цемент заводи кенгайтирилди, Толимаржон иссиқлик энергия станциясида қуввати 900 МВт бўлган буғ-газ қурилмалари ҳамда Ангрен иссиқлик энергия станциясида қуввати 150 МВт бўлган юқори кулли кўмирни ёқувчи энергия блоки ишга туширилди.
Изоҳ (0)