Хитой авиакомпанияларида фаолият кўрсатувчи бўлажак борт кузатувчилар махсус машғулотларда чиройли ўтиришни, тиззаларни маҳкам сиққан ҳолда туришни ўрганади, деб ёзади TJournal.
Мазкур машғулотларда, шунингдек, мулоқот кўникмалари, нафис позалар ва хатти-ҳаракатлар устида ҳам ишланади. Design You Trust портали шундай машғулотлардан бири акс этган суратларни эълон қилди.
Туриш позалари устида ишлаш жараёнида қизлар оёқлари ҳолатини назорат қила олиши учун уларнинг тиззалари орасига оддий қоғоз варағи жойлаштирилади.
Инструктор берган буйруқ бўйича қизлар кўзгу қаршисида керакли позада туришади.
Тўғри юриш — стуардесса ўзлаштириши шарт бўлган малакалардан биридир.
Саломлашиш устида ҳам алоҳида шуғулланилади.
Қизлар оёқларини чалиштирган ҳолда нафис ўтиришни машқ қилишади.
Тор юбкада чиройли ўтиришнинг тўғри усули:
Табассум тишлар орасида таёқчани маҳкам тутган ҳолда, бошни тўғри тутиш эса унга журнални қўйган ҳолда машқ қилинади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)