Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов «Шанхай СИПГ» футбол клуби расмий сайтига кичик интервью берди, деб ёзди «Championat.asia» нашри.
Андре Виллаш-Боаш — кучли мураббий. Шанхайга келганидан кейин мени жамоасида кўришни истади. У Россия чемпионатида яхши ишлаганди.Клуб матбуот хизмати Одил Аҳмедовнинг тил борасидаги муаммолари билан қизиқди. Россия чемпионатида тўп суриш ўзбекистонлик футболчиларга тил борасида қийинчилик туғдирмайди. Хитой чемпионатида эса бу фикрни илгари суриш қийин. Бош мураббий Виллаш-Боаш португал ва инглиз тилларида мулоқот қила олади. Оскар, Халк, Элкесен, Рикарду Карвалью каби легионерлар Виллаш-Боашни сўзсиз тушунади. Одил Аҳмедовни-чи?Одил Аҳмедов, «Шанхай СИПГ» аъзоси
Футбол терминлари қандай таржима қилишини яхшироқ билиб олдим. Ву Лей ва Ян Жулинг билан Хитойга қарши ўйинларда танишгандим. Халкни билан эса Россия чемпионатидаги фаолияти орқали биламан. Улар мендан ёрдамини аямаяпти.Одил Аҳмедов, «Шанхай СИПГ» аъзоси
Изоҳ (0)