Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатига қадар ҳам мундиалда иштирок этади. «Дарё» сўровномасида иштирок этган ўқувчиларнинг 29 фоизи шундай вариантни белгилади.
Халқаро футбол уюшмаси ФИФА 2026 йилга келиб жаҳон чемпионатида иштирок этувчи мамлакатлар сони 48 тага етиши ҳақида расман маълум қилганди. Бу эса мундиалга бориш орзуси бир неча йиллардан буён ушалмаётган мамлакатлар учун яхши имконият экани қайд этилган.
Маълумки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Франция—1998, Япония ва Жанубий Корея—2002, Германия—2006, ЖАР—2010 ва Бразилия—2014 саралашларида иштирок этган ва муваффақиятсизликка учраган.
«Дарё» сўровномаси ўзбекистонлик футбол мухлисларининг оптимистик руҳда эканини кўрсатди. Овоз берувчиларнинг 25 фоизи терма жамоанинг жаҳон чемпионатига чиқишига энди шубҳа қилмаслигини билдирган. Ўзбекистон мундиал мезбони бўлмагунича унда ўйнамайди дея ҳисобловчилар фоиз ҳисобида учинчи ўринни эгаллаган.
«Championat.asia» нашри маълумотига кўра, Британиянинг FourFourTwo нашри 2026 йилги жаҳон чемпионатида кимлар иштирок этишини тахминан белгилаб, уларни гуруҳларга ҳам жойлаштириб чиққан. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси Ж гуруҳида Польша ва Тунисга қарши кураш олиб боради.
Бу шунчаки таҳмин холос. Яхши ният — ярим мол!
Изоҳ (0)