Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ва хонанда Шаҳзода ўртасидаги муносабатлар кўпчиликни қизиқтиради. Ўзбек эстрадасида ҳар бирининг ўз ўрни ва ўз аудиторияси бор. Улар бундан бир неча йил илгари қалин дугона эди. Райҳон журналист Жасур Ҳамроев билан суҳбатда айни пайтда ҳамкасби Шаҳзода билан муносабатлари қай даражада эканлигига аниқлик киритди. Бу ҳақда «Darakchi.uz» хабар бермоқда.
«Шаҳзода билан муносабатларимиз нейтрал. Мен уни яхши санъаткор сифатида ҳурмат қиламан, яхши кўраман. Биз у билан санъатга бирга кириб келганмиз. Ҳозирги кунда унинг ҳам, менинг ҳам ўз ўрнимиз ва мухлисларимиз бор. Мен унга мухлислари бундан ҳам кўп бўлишини ва уларнинг муҳаббатини тилайман. Ижоди гуркириб-яшнашини истайман. Шаҳзодага оилавий хотиржамлик тилайман.Шунингдек, хонанда Шаҳзода билан дуэт куйлаши мумкинлигини ҳам билдирди.Райҳон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
Instagram’да бир қиз менга мурожаат қилиб, у саратон билан касалланганини ва унинг сўнгги истаги мен ва Шаҳзода ижросидаги дуэтни тинглаш эканлигини маълум қилди. Агар бу маълумот рост бўлса ва ҳақиқатан ҳам саратонга чалинган шундай қиз бўлса, мен унга ёрдам беришга тайёрман ва Шаҳзода билан дуэт ижро этиш ғоясини ҳам қўллаб-қувватлайман.Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.Райҳон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
Изоҳ (0)