Кўпгина Европа мамлакатларида қайд қилинган ўта совуқ об-ҳаво туфайли камида 16 киши оламдан ўтди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Хусусан, Польшада ўн киши ҳалок бўлди, Чехияда олти қурбон қайд қилинди.
Сербияда аёз туфайли ҳукумат фавқулодда чоралар кўрмоқда, жумладан, олис аҳоли пунктлардан одамларни эвакуация қилмоқда.
Қор туфайли кўплаб ЙТҲ қайд этилди, аэропортларда рейслар бекор қилинмоқда ёки кечикмоқда.
Изоҳ (0)