Ўзбекистон ҳудудида кибетфуболга жавобгарлик вазифасини ўз бўйнига олган ва расман рўйхатда ўтган Ўзбекистон киберфутбол ўйинлари ассоциацияси (UCFGA) ўз офисини очди. Ташкилот президенти Азизбек Паттоховнинг «Дарё»га маълум қилишича, бир вақтнинг ўзида арена вазифасини ўтайдиган офис «Чилонзор» метроси ёнида жойлашган.
Арена 20 дан зиёд PlayStation 4 консолига, ўйинларни умумлаштириб берувчи катта экранга эга. Мазкур арена 2017 йил халқаро мусобақаларга ҳам мезбонлик қилиши мумкин.
ФИФА—17 мухлислари 7—10 январь кунлари аренага ўзини синаб кўриш учун ташриф буюрган ва ассоциация президенти Азизбек Паттоховнинг туғилган куни сабаб ўтказилган Birthday Cup in UZ Arena турнирида иштирок этган. Унинг ғолиблари PS4 консоли жойстиклари билан тақдирланган.
Маълумот учун, киберфутбол бўйича Ўзбекистон чемпионати бунга қадар старт олган бўлиб, ассоциациянинг очилиш маросими вақтида унинг 3-тур ўйинлари бўлиб ўтган.
Изоҳ (0)