Англия кубогининг 1/16 финалига йўл олиш учун «Манчестер Юнайтед» клуби «Ридинг» билан тўқнаш келди ва рақиб дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди.
Учрашувда ҳисоб Англия миллий терма жамоаси сардори Уэйн Руни томонидан очилди. Бу унинг «Манчестер Юнайтед» учун урган 249-голи бўлди.
Фахрланишга арзигулик ҳолат. Айниқса сен «Манчестер Юнайтед» каби клубда бунга эришсанг.31 ёшни қарши олган Руни «қизил иблислар» сафида 2004 йилги мавсумдан буён ҳаракат қилади. Ўтган давр мобайнида «Эвертон» клубида фаолиятини бошлаган ҳужумчи «Юнайтед» учун 547 та ўйин ўтказиб улгурди. Бу эса унга жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиш учун етарли бўлди.Ҳозир нималар бўлаётганини англолмаяпман. Клуб ҳаётимда муҳим ўрин тутади. Энди эса Сэр Бобби Чарльтон билан ёнма-ён туришим — бахтнинг ўзгинасидир.
Олдимизда икки уй учрашуви бор. Навбатдаги қадамни шулардан бирида қўйишга ҳаракат қиламан.
Маълумот учун, Рунига яққол рекорд сари яна 1 та гол керак. «МЮ» сафида 1954—1973 йилги мавсумларда тўп сурган афсонавий Бобби Чарльтон ҳам Руни каби 249 та гол урган. Бунинг учун Чарльтонга 759 та ўйин керак бўлганди.
Сэр Бобби Чарльтоннинг бу хизматлари унутилмаган. Машҳур «Олд Траффорд» стадионининг жанубий секторига айнан унинг номи берилган. Шимолий сектор эса Сэр Алекс Фергюсон номи билан юритилади. Ҳозирда ғарб ва шарқ секторлари номсиз, вақти келиб улардан бири Уэйн Руни номини олса ажаб эмас.
«Манчестер Юнайтед» ўзининг навбатдаги учрашувини 15 январь куни АПЛ 21-тури доирасида «Ливерпуль»га қарши ўтказади.
Ишонаманки, Руни Чарльтонни ортда қолдирадиган голни «Ливерпуль»га қарши ўйинда уради.Бу улкан хизмат. Уэйн «Юнайтед» учун ақлбовар қилмас футболчи. Шунча муваффақиятларга қарамасдан, у ҳали ҳам ғалабага чанқоқ.
Пол Скоулз, «Юнайтед» собиқ футболчиси
«Юнайтед»нинг ишлари ҳозир чакки эмас. Яқиндагина клуб кетма-кет 13 та ўйинда мағлуб бўлмай, Фергюсон давридан кейин йўқолиб қолган кетма-кетликни қайта тиклаганди. Бу сафар эса кетма-кет 8 учрашувда зафар қучиб, 2009 йилдан буён кузатилмаётган ҳолни такрорлади.
Саккиз ғалаба қуйидаги ўйинларда қўлга киритилди: «Заря» 2:0, «Тоттенҳэм» 1:0, «Кристал Пэлас» 2:1, «Вест Бромвич» 2:0, «Сандерленд» 3:1, «Мидлсбро» 2:1, «Вест Ҳэм» 2:0, «Ридинг» 4:0.
Кўнглим тўқ. Жамоа ўз ишига профессионат ёндошмоқда. «Ридинг»га қарши ўйинда кўп ҳолларда бошланғич таркибдан тушиб қолаётган футболчиларга эътибор қаратдим. Улар жисмонан бақувват экани кўринди, мавсум давомида уларга ишонса бўлади.
Изоҳ (0)