Тошкентдаги Алишер Навоий номли киносаройда йилнинг биринчи кинопремьераси бўлиб ўтди. «Shok.uz»нинг хабар беришича, режиссёр Саид Мухторов комедия жанрида суратга олинган янги фильмини тақдим этган.
Фильм номи «Онасини эркаси» бўлиб, хато ёзилган — аслида «она» сўзига қўшилган тушум келишиги қўшимчаси (-ни) ўрнида қаратқич келишиги қўшимчаси (-нинг) ишлатилиши керак эди. Тўғри варианти — «Онасининг эркаси».
Хабар беришларича, кинотеатрлардаги намойиши 5 январдан бошланган фильмда Матёқуб Матчонов, Саида Раметова, Мадина Мухторова, Феруза Собитова каби актёрлар суратга тушган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)