Америкалик астроном Ларри Молнара ўз тадқиқотлари давомида 2022 йили ерликлар ҳеч қандай воситаларсиз икки юлдузнинг тўқнашиши натижасида янги юлдузнинг пайдо бўлишини кузатиш имкониятига эга бўлишини аниқлади. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Ушбу икки юлдуз осмон харитасига умумий KIC 9832227 коди билан киритилган.
Ўз тадқиқотларида астроном 2008 йилда рўй берган худди шундай юлдузлар тўқнашувига асосланган эди.
Шу билан бирга, ҳисоб-китоблар бир неча йилга адашган бўлиши мумкинлиги ҳам истисно қилинмаяпти.
Изоҳ (0)