Японияда Янги йил кириб келгандан кейинги биринчи савдоларда Тинч океанининг улкан мовий тунеци йирик суммага сотилди. Бу ҳақда The Guardian маълум қилди.
Аомори префектурасидан овланган 212 килограммлик балиқ Цукидзи бозоридаги кимошди савдосида 74,2 миллион иенага (640 минг доллар) сотилди. Бироқ бу сафар XXI аср рекордини янгилашга муваффақ бўлишмади. 2013 йилда 155 миллион иенага (1,3 миллион доллар) сотилган тунец ҳамон энг қимматбаҳо тунец ҳисобланади.
Нашрнинг таъкидлашича, Токио марказида жойлашган Цукидзи дунёдаги энг йирик балиқ бозори ҳисобланади. У ерда ҳар куни икки минг тоннадан ортиқ балиқ сотилади. Янги йил кириб келгандан кейинги илк савдо рамзий ҳисобланади: тунец нархига қараб кириб келган йил иқтисодий жиҳатдан қанчалик омадли бўлиши аниқланади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)