Франциялик 105 ёшли собиқ ўт ўчирувчи Робер Маршан Сен-Кентен-ан-Ивлин велодромида 1 соат давомида 22 километр ва 528 метрни велосипедда ҳайдаб ўтиб, 100 ёшдан катта бўлган велопойгачилар ўртасида янги рекорд ўрнатди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Робер Маршан 2012 йили ўзи қайд этган рекордини янгилади. Ўшанда у 1 соат давомида 24 километр ва 251 метрни босиб ўтганди. 2017 йилги мусобақаларда собиқ ўт ўчирувчи учун «105 ёшдан катталар» тоифаси жорий этилди, аммо ундан бошқа ҳеч ким йўқ эди.
Қайд этилишича, Маршан 68 ёшида велопойга билан жиддий шуғулланишни бошлаган ва ўшандан буён турли ёш тоифасидаги рекордларни ўрнатиб келади.
Мен бу ерга чемпион бўлиш учун эмас, инсон 105 ёшида велосипед ҳайдай олишини исботлаш учун келганман. Менинг ёшимда энг асосийси – тўхтаб қолмаслик. Машғулотлар тўхтатиб қўйилса, уларни қайта бошлай олмаслик мумкин.Қайд этилган юқори натижага қарамай, 105 ёшли Маршан бундан қониқиш ҳосил қилмади.Робер Маршан, велопойгачи
Таблода сўнгги дақиқа бошлангани ҳақида хабар пайдо бўлмади. Акс ҳолда мен тезликни оширардим.Халқаро велопойгачилар иттифоқи рекордни расман тан олиши учун комиссия Робер Маршаннинг допинг намунасини текшириши керак бўлади.Робер Маршан, велопойгачи
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)