Африка Футбол Конфедерацияси 2016 йилнинг энг яхши африкалик футболчиси номини эълон қилди. Унга кўра, Англиянинг «Лестер» клуби ва Жазоир терма жамоаси ярим ҳимоячиси Риёд Маҳрез Африка қитъасининг энг яхши футболчиси деб топилди.
Жазоирлик футболчи 361 овоз тўплаган ҳолда у билан бирга кураш олиб борган «Боруссия Дортмунд» клуби ва Габон термаси ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгни (313 овоз) ортда қолдирди. «Ливерпуль» клуби ва Сенегал термаси ярим ҳимоячиси Садио Мане 186 овоз билан учинчи ўринни эгаллади.
Мени Африкада ва бутун дунёда қўллаб-қувватлаганларга миннатдорчилик билдираман.Риёд Маҳрез 2015/16 йилги мавсумда «Лестер» сафида Англия чемпионлигини тантана қилди. Ярим ҳимоячи ўтган мавсум давомида Премьер-лига доирасида 37 та ўйин ўтказиб, 17 та гол урганди.
Африка Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлган «Мамелоди Сандаунз» клуби йил жамоаси, клуб бош мураббийи Питсо Мосимане эса қитъада йилнинг энг яхши мураббийи деб тан олинди.
Ёш футболчилар орасида «Арсенал» клуби ва Нигерия термаси аъзоси Алекс Ивоби энг яхшиси деб топилди. «Манчестер Сити» ҳужумчиси Келечи Ихеаначо қитъанинг энг умидли футболчиси сифатида тан олинди.
Африка қитъасининг 2016 йилги рамзий терма жамоаси қуйидаги кўринишга эга бўлди:
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)