Куба 50 йилдан бери биринчи марта АҚШ билан товар экспорт қилиш бўйича келишувга эришди. Яқин орада Куба АҚШга кўмир партиясини етказади, шундан сўнг Куба компаниялари бошқа товарлар савдосини бошлаб юборишга ҳозир, деб хабар беради TJournal.
АҚШга етказиладиган илк партия 40 тонна писта кўмир бўлади. 17 минг долларлик товар 18 январь куни юборилиши кутилмоқда.
«Кубаэкспорт» компанияси вакили Изабель О’Рэйлининг сўзларига қараганда, ушбу биринчи экспорт маҳсулоти америкаликларга «ажойиб сифатга эга маҳсулотдан фойдаланиш имкониятини беради».
Куба олтита мамлакатга йилига 80 минг тоннагача кўмир экспорт қилиши кутилмоқда. АҚШдан ташқари, музокаралар Германия ва Буюк Британия билан олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)