• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея Президенти вазифасини бажарувчи Хван Гё Ан билан телефон орқали мулоқот қилди

    5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан Корея Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Хван Гё Ан ўртасида Жанубий Корея томонининг ташаббуси билан телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    Фото: UzDaily

    Фото: UzDaily

    Хван Гё Ан Шавкат Мирзиёевни 2016 йилнинг декабрь ойида ўтган Ўзбекистон Президенти сайловида юксак натижа билан ғалаба қозонгани муносабати билан самимий муборакбод этди.

    Томонлар ўзаро ҳамкорлик тарихидаги шонли сана — Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилганининг 25 йиллиги билан бир-бирини самимий табриклади.

    Шавкат Мирзиёев ва Хван Гё Ан ўзаро ишонч, очиқлик ва ҳамфикрлик қарор топганини катта мамнуният билан таъкидлади. Бу сиёсий, савдо-иқтисодий, молиявий-техникавий, сармоявий, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

    Сурғил кони негизидаги Устюрт газ-кимё мажмуини барпо қилиш бўйича улкан лойиҳа амалга оширилгани алоҳида аҳамият касб этиши қайд этилди. 2016 йилнинг май ойида ушбу мажмуа қурилиши якунланганига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Унда Шавкат Мирзиёев ва Хван Гё Ан иштирок этди. Ўзбекистон раҳбари Корея Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Хван Гё Аннинг мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик дастурини амалга оширишга қўшган ҳиссасини юксак баҳолади.

    Ўзбекистон – Жанубий Корея муносабатларининг истиқболлари атрофлича муҳокама қилинар экан, ўзаро фойдали бўлган барча соҳаларда юқори технологияли қўшма лойиҳаларни кўпайтиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор экани таъкидланди.

    Маълумки, 2017 йилда корейсларнинг Ўзбекистонда истиқомат қила бошлаганига 80 йил тўлади. Бу сана арафасида томонлар давлатлар ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлашда корейс миллатига мансуб ўзбекистонликлар алоҳида ўрин тутишини қайд этиб, Тошкентда Корея маданияти ва санъати уйи қурилишини имкон қадар тезроқ охирига етказиш зарурлигини таъкидлади. Ўзбекистон сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётида корейс миллатига мансуб фуқаролари фаол иштирок этаётгани алоҳида қайд этилди.

    Шавкат Мирзиёев ва Хван Гё Ан 2006 йилда имзоланган Стратегик шериклик тўғрисидаги декларация тамойилларига содиқ қолажакларини таъкидлаб, икки мамлакатда ҳам юксак салоҳият мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда уни сифат жиҳатидан янги мазмун билан бойитиш даркорлигини қайд этди.

    Шавкат Мирзиёев янги йилда Хван Гё Анга энг эзгу истаклар ва Корея Республикаси халқига фаровонлик ва тараққиёт тилади.

    Ўз навбатида Хван Гё Ан Шавкат Мирзиёевга давлат раҳбари сифатидаги фаолиятида улкан омад ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик ва янада юксалиш тилакларини изҳор этди.

    Президент вазифасини бажарувчи Хван Гё Ан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Корея Республикасига ташриф буюришга таклиф қилди

    Суҳбат очиқ ва дўстона руҳда ўтди.

    05.01.2017, 19:43   Изоҳ (0)   13982
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбек миллий кийимлари» туркумидаги почта маркалари муомалага чиқарилди

    05.01.2017, 18:10

    Қорақалпоғистонда паррандачиликни ривожлантиришга йўналтирилган 4,8 млрд сўмлик 45 лойиҳа амалга оширилди

    05.01.2017, 17:37

    Ислом Каримов ва Шавкат Мирзиёев 2016 йилдаги халқаро ҳаётнинг етакчи шахслари рўйхатига киритилди

    05.01.2017, 17:08

    Ўзбекистонда дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг айрим турлари учун чекланган нархлар тасдиқланди

    05.01.2017, 16:45

    Даврон Назармуҳамедов Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

    05.01.2017, 15:21

    Сергели туманида ер усти метросини қуриш ишлари давом этмоқда (фото)

    05.01.2017, 15:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.