Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

3 январдан 9 январгача Ўзбекистонда Knowledge Sharing Program (КSP) техник кўмак дастури доирасидаги Аҳолининг «Электрон ҳукумат» тизими хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш лойиҳасининг дастлабки техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш бўйича Корея Республикаси делегацияси бўлади. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар берди.

Фото: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Фото: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

4 январь куни ташриф доирасида вазирликда учрашув бўлиб ўтди, унда инфокиосклар ўрнатиш масалалари, Ягона порталдаги энг оммабоп хизматлар ҳамда аҳоли ва бизнес учун янги долзарб хизматларни жорий қилиш имкониятлари муҳокама этилди.

Шунингдек, делегация «Ўзбектелеком» АКда учрашув ўтказди ва Юнусобод туманидаги нотариус идорасига ташриф буюрди.

Бундан ташқари, делегация Самарқанд шаҳридаги «Бир дарча» марказида, «Ўзбектелеком» ва «Ўзбекистон почтаси»нинг Самарқанд филиалида учрашув ўтказишни, шунингдек, Самарқанд шаҳридаги нотариус идорасига ташриф буюришни режалаштирмоқда.

Якуний учрашув 7 январь куни вазирликда бўлиб ўтиб, унда ташрифнинг якунлари келтирилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар