Рио—2016 Олимпиадасининг бокс турнирида олтин медални қўлга киритиб, якунда Ўзбекистон бокс терма жамоасининг 1-ўринни қўлга киритишига ҳисса қўшган чарм қўлқоп устаси Фазлиддин Ғоибназаров Instagram саҳифасига қувноқ видео жойлади.
Видеода Ғоибназаров бокс терма жамоаси аъзоларининг кайфиятини кўтараётгани акс этган. Ҳаммага кўтаринкилик улашиш учун боксчи рақсга ҳам тушиб берди. Кейинроқ эса катта эҳтимол билан бразилиялик бўлган автобус ҳайдовчисига қараб, рус тилида уловни тўхтатишни сўради. Кейинроқ эса буни ўзбек шевасида қайтарди.
Боксчилар орасида энг қувноқ экани билан ажралиб турган Фазлиддин Ғоибназаров аввалроқ барча мукофот пулларини устозига олиб келиб бериши ҳақида айтиб ўтганди.
Изоҳ (0)