Украина ташқи ишлар вазирлиги Франциянинг «Халқ жабҳаси» партияси етакчиси Марин Ле Пеннинг Қрим ҳақидаги баёнотларига эътироз билдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Марин Ле Пен BFMTV эфирида Қримнинг Россияга «қўшиб олиниши»ни ноқонуний деб ҳисобламаслигини, аксинча, бу ярим оролнинг Россияга қайтиши бўлганлигини эътироф этган эди.
Унинг бу сўзлари Украина томонининг норозилигига сабаб бўлди. ТИВ сиёсатчининг баёнотини «Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетига нисбатан беҳурматлик» деб атади.
Бундан ташқари, Украина хавфсизлик хизмати ТИВга хат йўллаб, Марин Ле Пенга Украина ҳудудига кириш тақиқланганидан бохабар қилди. Шу муносабат билан ТИВ ўз нотасида сиёсатчининг баёнотларига Украина қонунчилигига кўра оқибатларга олиб келишини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)