Россиялик космонавт Игорь Волк 79 ёшида вафот этди. Бу ҳақда, Москва вилоятининг Жуковский шаҳарчаси маъмуриятига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
У 3 январь куни оламдан ўтди. Шу муносабат билан у истиқомат қилиб келган шаҳар маъмурияти Игорь Волкнинг яқинлари ва қариндошлари самимий таъзия изҳор қилди.
Игорь Волк 1985 йил 10 ноябрда «Буран» космик кемасининг атмосфераси муқобили — БТС-002 ни фазога осмонга олиб чиқиб, синовларини ўтказгани билан машҳур. Бундан ташқари, у Су-27 ва Су-27УБ самолётларини синовдан ўтказган, МиГ-21, МиГ-23, МиГ-25, МиГ-29 жанговар самолётларида қатор мураккаб синов амалиётларини бажарган.
Изоҳ (0)