Россиянинг Калининград шаҳри аэропортида лайнер учиш-қўниш тасмасидан чиқиб кетгани юзасидан иш қўзғатилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
3 январь куни «Аэрофлот» авиакомпаниясининг Airbus А-320 самолёти Калининграднинг «Храброво» аэропорти учиш-қўниш тасмасидан 5 метр четга чиқиб кетди. Бунинг натижасида шасси олд тиргаги синиб кетди. Йўловчилар бортни пуфлама фавқулодда траплар орқали тарк этди.
Шу муносабат билан тергов органлари иш қўзғатди. Хабар қилинишича, айни пайтда йўловчилар, экипаж аъзолари, аэропорт персонали, парвоз хавфсизлиги соҳаси мутахассислари сўроқ қилинмоқда, тиббий ёрдам кўрсатилган йўловчиларнинг тиббий ҳужжатлари кўздан кечирилмоқда, суд-тиббиёт экспертизаси белгиланиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)