Норасмий маълумотларга кўра сайёранинг энг кекса фуқароси ҳисобланган индонезиялик Сапарман Содимежо 146 ёшни қарши олди. Бу ҳақда 31 декабрь, шанба куни Daily Mail газетаси маълум қилди.
Унинг ҳужжатларида 1870 йилнинг 31 декабрида дунёга келганлиги қайд этилган. Содимежо байрамни қариндошлари билан Ява оролида нишонлади. Кекса ёшига қарамасдан у мустақил ҳаракатлана олади.
Нашрнинг таъкидлашича, Содимежонинг ўн нафар ака-сингилиси, шунингдек, тўрт нафар рафиқаси ва барча фарзандлари вафот этган. Ҳозирда у набиралари, эваралари ва чевараларининг қуршовида.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)