Тошкентнинг «Локомотив» футбол клуби раҳбарияти ва футболчилари Янги йил байрами муносабати билан футбол мухлисларига байрам табрикларини тайёрлади. Табриклар клубнинг расмий сайтида эълон қилинди.
Жумладан, «темирйўлчилар»нинг бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов, 2016 йилда мамлакат чемпионлиги ва Кубогини қўлга киритишда улкан ҳисса қўшган мураббий Андрей Микляев ва клубнинг бир қатор футболчилари қуйидаги байрам табрикларини йўллади.
Янги 2017 йилда ҳам жамоамиз ишқибозларини улкан ютуқ ва зафарлар билан хушнуд этишни мақсад қиляпмиз. Жамоамиз секин-асталик билан ўз инфратузилмасини яхшилаб бормоқда. Йилдан йилга натижаларимиз ҳам янада яхшироқ кўриниш олмоқда. Бу темпни кейинги йилларда ҳам сақлаб қолишга ва «Локомотив» брендининг янада оммалашишига ҳаракат қиламиз. Умид қиламанки, 2017 йилда янада улкан зафарлар сиз-у бизга ёр бўлади! Шу ўринда бутун Ўзбекистон халқини, футболимиз жамоатчилиги вакиллари ва кўп сонли «Миллионлар ўйини»нинг ашаддий ишқибозларини Янги йил байрами билан чин дилдан муборакбод этаман ва барчангизга янги йилда сиҳат-саломатлик, бахт-омад ва оилангизга қут-барака тилайман!Тўлабек Акрамов, «Локомотив» бош директори ўринбосари
Қадрли футбол жамоатчилиги аҳли! Мен сизларни Янги йил байрами билан чин қалбдан табриклайман ва барчангизга сиҳат-саломатлик тилайман. Ишонаманки, 2017 йил сиз-у биз учун фақат ва фақат улкан зафарлар олиб келади. Зеро, 2016 йилда ажойиб лаҳзаларга гувоҳ бўлдик. 2017 йилда ҳам шундай чиройли ғалабалар бизга ҳамрох бўлишини ният қиламан. 2017 йил –ҳаммамиз учун омад ва бахт-саодат олиб келсин, барчага байрам муборак дўстлар!Андрей Микляев, «Локомотив» мураббийи
Бутун мамлакатимиз аҳолисини Янги йил шодиёнаси билан чин қалбдан муборакбод этаман. Ҳаммага янги йилнинг омад-у бахт олиб келишига тилакдошман. Ишонаман ва умид қиламанки, 2017 йилда қўлга киритадиган ютуқларимиз олдингиларидан янада залворлироқ бўлади. Янги йил ҳаммага фақат яхши онлар тақдим эцин.Эркин Саидов, мутахассис
Барча юртдошларимизни янги 2017 йил билан чин қалбимдан табриклайман. Эски йилда амалга ошмаган ишлари янги йилда амалга ошишини тилаб қоламан. 2016 йил «Локомотив» клуби учун жуда ҳам омадли келди. Янги 2017 йил бундан ҳам омадли келсин. Шу фурсатдан фойдаланиб, Янги йил Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ҳам омадли келишини ният қиламан. Олдимизда турган мундиал йўлланмасини қўлга киритишимизни тилаб қоламан. Бизнинг ғалабаларимиз – бу мухлисларнинг ғалабаси. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин. Барча юртдошларимизни яна бир бор кириб келаётган Янги Йил билан чин қалбимдан табриклайман.Темур Кападзе, «Локомотив» сардори
2017 йилда ҳаммага соғлиқ ва омад тилайман! Янги йилда янгидан-янги зафарлар ёр бўлсин! Барча ўйлаган мақсад ва ниятларингизга эришишингизга тилакдошман. Янги йил ҳаммамизга ҳам фақат қувончли лаҳзалар ва бахт олиб келсин.Сервер Жепаров, «Локомотив» ярим ҳимоячиси
Ҳаммани Янги йил байрами билан табриклайман! 2017 йил барчамиз учун ҳам ажойиб йил сифатида ёдда қолсин! Ушбу йилда Ўзбекистон барча жабҳада, жумладан, спорт соҳасида ҳам янада тараққий эцин ва кўплаб муваффақиятларга эришсин. Ҳаммага янги йилда омад ва соғлик ёр бўлишини истаб қиламан.Темурхўжа Абдухолиқов, «Локомотив» ҳужумчиси
Янги йил билан бутун футболимиз жамоатчилиги аҳлини табриклайман. 2017 йилда ҳамманинг яхши ниятлари амалга ошсин! Шу ўринда, миллий терма жамоамизга ҳам омад тиламоқчиман. Ўзбекистон термаси 2017 йилда мундиал йўлидаги асосий ўйинларни ўтказади. Умид қиламанки, шу ўйинларнинг барчаси бизнинг фойдамизга ҳал бўлади ва Ўзбекистон жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқади. Азизларим, барчага – Янги Йил муборак!Маъмур Икромов, «Локомотив» дарвозабони
Бутун футбол аҳлини кириб 2017 йил билан табриклайман. Соғлик ва бахт сизларни ҳеч қачон тарк этмасин. «Локомотив» жамосига ҳам келаётган йил олдингисиданда омадалироқ бўлишини тилайман! Қолаверса, миллий терма жамоамизнинг ҳам ЖЧга чиқишига тилакдошман.Икром Алибоев, «Локомотив» ярим ҳимоячиси
Азиз футбол ишқибозлари, «Локомотив» жамоасининг ашаддий мухлислари! Мен сизларни ва сизлар орқали бутун Ўзбекистон аҳлини Янги йил байрами билан чин дилдан қутлайман. Янги йилда барчангизга омад ва зафарлар тилайман. 2016 йил – сермаҳсул йил бўлди. Истардимки, 2017 йилда янада кўпроқ ва нуфузлироқ унвонларга эга чиқиш насиб қилсин. Барчангизга байрам муборак!Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.Сардор Мирзаев, «Локомотив» ярим ҳимоячиси