Бельгия қироллик футбол ассоциацияси мамлакатнинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси деб, Дрис Мертенсни топди. Бу ҳақда «Футбол Кулички» нашри хабар берди.
Италиянинг «Наполи» клуби шарафини ҳимоя қиладиган Мертенс мухлислар томонидан берилган овозларнинг 12213 тасини ўзиники қилиб олган ва Эден Азар, Ромелу Лукаку, Раджа Наингголан каби рақобатчиларини ортда қолдирган.
«Челси» аъзоси Эден Азарга мухлисларнинг 7856 таси ўз овозини берди, «Рома» аъзоси Наингголан эса 2562 та овоз йиға олди.
29 ёшли Дрис Мертенс Италия А сериясининг янги мавсумида 16 та ўйинда майдонга тушди ва «Наполи» учун 11 та гол уришга эришди. Айни вақтда у Мауро Икарди, Андреа Белотти, Эдин Жеко каби футболчилардан кейин тўпурарлар пойгасида тўртинчи бўлиб турибди.
Изоҳ (0)