Испанияга декабрда ёпирилган кучли ёмғир ва сув тошқинлари Буюк Британияда салат барги етишмовчилигига олиб келди, деб ёзади Treehugger нашри.
Қишда Буюк Британияда сотилувчи сарҳил сабзавотларнинг 80 фоизи Испаниянинг айнан табиий офатдан энг кўп жабрланган ҳудудларидан келтирилар эди. У ерда, жумладан, салат барги, брокколи ва сельдерей етиштирилади.
Ёмғир ва сув тошқини туфайли ҳосил кутилган даражадан 70 фоизга кам олинди. Бундан ташқари, февраль ва мартда ўсиб чиқиши лозим бўлган кўчатлар ҳам нобуд бўлган. Оқибатда Испаниядан сабзавотлар етказишдаги узилишлар яна бир неча ой давом этади.
Британия супермаркетлари Рождество байрамларидан аввалроқ харидорларни салат барги тақчиллиги ҳақида огоҳлантира бошлади. Баъзи компаниялар муаммони АҚШдан шошилинч суратга олиб келинадиган сабзавотлар ҳисобига ҳал этмоқчи.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)