Австралиянинг Улуру-Ката Тьюта миллий боғида жойлашган Улуру қояси кучли ёмғир туфайли шаршарага айланди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
26 декабрь, душанба куни боғ ташриф буюрувчилар учун ёпилди, бироқ бир нечта сайёҳлар ёмғир вақтида Улуруни тасвирга туширишга улгурди.
Улуру-Ката Тьюта саҳрода жойлашган. Шимолий ҳудуд метеорология станциясининг маълум қилишича, бундай кучли жала бу жойларда 50 йилда бир марта юз беради.
Об-ҳаво яхши бўлган пайтларда Улурунинг кўриниши қуйидагича:
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)