Ўзбекистон чемпиони – Тошкентнинг «Локомотив» футбол клуби 21 декабрдан янги мавсум олдидан илк йиғинини бошлади. Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, жамоа йиғинида 2 нафар Кот-дъИвуар вакили кўрикдан ўтмоқда. Булар – 23 ёшли марказий ҳимоячи Моҳамед Гнонтча Коне ҳамда 19 ёшли ҳужумчи Гноҳере Кризо.
Хабарда қайд этилишича, ҳар икки футболчи ҳам «Локомотив»нинг 27 декабрь куни бўлиб ўтган машғулотда иштирок этди. Эртага, 28 декабрь куни жамоа мураббийлар штаби африкалик футболчиларнинг ҳаракатларига «Олмалиқ»қа қарши ўтадиган ўртоқлик учрашувида баҳо бериб олиш имконига эга бўлади.
«Агар Коне ҳамда Кризонинг ҳаракатлари мураббийларга маъқул келса, улар жамоамизнинг навбатдаги йиғинларига ҳам таклиф этилади», – дейилади хабарда.
«Локомотив» матбуот хизматининг маълумотига кўра, Моҳамед Коне илгари Греция, Молдова, Кипр чемпионатларида тўп сурган. Гноҳере Кризо эса Беларусь ва Молдова чемпионатларида фаолият юритган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)