Исроил олимлари Қуддусда тахминан 2100 йил илгари оҳактошдан ишланган идиш парчасини топди, деб ёзади TJournal.
Идиш бўлаги 2015 йилнинг ёзида Ҳашмонайимлар даврига оид (эрамиздан аввалги 141—37 йиллар) ювиниш хонаси вайроналаридан топилган. Олимларнинг сўзларига қараганда, бу Қуддус ҳудудидан топилган энг қадимий тош идишлардан биридир. Иудеяликлар шиша, тупроқ ва ёғочдан фарқли равишда тош нопок бўлмайди деб ҳисоблаганлиги учун шундай идишлардан фойдаланган.
Идишга иврит тилида «Гиркан» сўзи ўйиб туширилган. Қадимги Иудеяда Гиркан кенг тарқалган эркаклар исми бўлган. Бироқ олимлар идиш кимга тегишли эканлигини аниқлай олмаган.
Бундан ташқари, маълумотларнинг камлиги туфайли идишларга исмларни тушириш одатий ҳол ёки алоҳида ҳолатларга хос эканлигини ҳам аниқлашнинг имкони бўлмаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)