Филиппин ҳукумати рекорд миқдордаги наркотик партияси ушлаб қолинганини маълум қилди. 23 декабрь куни умумий қиймати 67 миллион долларга тенг метамфетамин партияси мусодара қилинди, деб хабар беради «ТАСС».
Манила яқинидаги Сан-Хуан шаҳрида топилган партиянинг умумий вазни 560 килограммни ташкил қилди.
«Бу шу йил учун эмас, бутун тарих учун энг йирик партиядир», — маълум қилди мамлакат адлия вазири Виталиано Агирре.
Унинг қўшимча қилишича, жорий ой давомида Миллий қидирув бюроси 120 миллион долларлик наркотикларни топиб, мусодара қилган.
Изоҳ (0)