Британиялик пойгачи Том Онслоу-Коул каравотни соатига 135 километр тезлик билан ҳайдаб, Гиннеснинг Рекордлари китобига кирди, деб ёзади Motor.
Лойиҳа меҳмонхоналарни бронь қилиш сервиси — «Hotels.com» кўмагида амалга оширилди.
«Каравот» учун Ford Mustang GT куч қурилмаси ва ишлов берилган шасси асос бўлиб хизмат қилди. Пойга Умм-ал-Қувайн (БАА) шаҳрида жойлашган Emirates Motorplex автодромида амалга оширилди.
Бундан аввалги рекорд 2008 йилда Буюк Британияда ўрнатилган эди. Ўшанда каравотнинг тезлиги соатига 111 километрга етказилган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)