Япония миллий терма жамоаси ва Миланнинг «Интер» клуби ҳимоячиси Юто Нагатомо севгилисининг қўлини сўради. Бу ҳақда «Спорт Бигмир» Rusfootball.info нашрига асосланиб маълум қилди.
Бу йўлда футболчи ўзидан икки ёш катта бўлган актриса Тайра Айрини Миландаги машҳур «Жузеппе Меацца» стадионига олиб келди. Бўм-бўш стадиондаги таклиф Айри учун кутилмаган бўлди ва у Ютога «Ҳа» деб жавоб берди.
Маълумот учун, «Интер» ҳимоячиси ҳозирда 30 ёшда. Тайра Айри эса 32 ёшни қарши олган. Жуфтликнинг никоҳ маросими январь ойининг сўнггида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Улар шу йилнинг ёз ойида танишиб қолганди.
«Мен 11 нафар фарзанд ҳақида орзу қиламан. Улардан битта яхлит жамоа тузиш ниятим бор», — деб изоҳ берган Нагатомо. Тайранинг бу борадаги режалари, унинг футболчига 11 нафар фарзанд совға қилиш нияти бор ёки йўқлигига ойдинлик киритилмаган.
Нагатомо «Интер»га қадар Италиянинг «Чезена» ва Япониянинг «Токио» клублари шарафини ҳимоя қилган. Тайра Айри эса 10 дан ортиқ кинофильмларда суратга тушган, бир қатор телеканаллар уни ўз дастурига меҳмон сифатида чақирган.
Изоҳ (0)