АҚШнинг Балтимор шаҳрида яшовчи 23 ёшли Майя Мур янги компанияга ишга кириб, энг хунук свитерлар танловида иштирок этишга қарор қилди, деб хабар бермоқда Meduza.
Молиявий таҳлилчи энг хунук свитерлар танловига 4 соат вақт сарфлади, аммо якунда 2-ўрин билан кифояланди. Мурнинг таъкидлашича, унинг ҳамкасби, «Мен сирпаняпман» ёзуви битилган стивер эгаси танлов ғолиби бўлди.
Майя Мурнинг қўшимча қилишича, иштирокчилар уч мезон бўйича аниқланди: свитернинг хунуклиги, креатив ва тақдимот. Мур тақдимотни яхши амалга оширмагани учун 2-ўринни эгаллаганини тан олди. «Мен унчалик ҳазилкаш эмасман, шу сабабли арча-свитер ҳақида қизиқ ҳикоя борасида муаммога дуч келдим», – деди у.
Мур иккинчи ўрин олганидан мамнун эканини айтди, аммо Twitter фойдаланувчилари уни қўллаб-қувватлашга уринди.
«Нималарни ҳис қилаётганингни биламан. Рангли чироқли свитер ўтган йили менга 2-ўринни ҳадя қилганди. Бу сафар 1-ўринни эгалладим. Келаси йили омад ёр бўлсин», – деб ёзди Twitter фойдаланувчиси Мелисса-Энн Дейли.
Изоҳ (0)