Уйларни тозалаш — чексиз давом этиши мумкин бўлган жараён. Бир нечта оддий қоидалар уйингизда тартибни сақлашга ажратадиган вақтингизни анча қисқартириши мумкин.
— Бир нечта вазифани бир вақтнинг ўзида бажаринг. Масалан, ванна ва раковинага тозалаш воситасини сепиб қўясиз, ва улар ўз таъсирини кўрсатгунча бошқа хоналарни тартибга келтирасиз. Ошхона билан ҳам худди шундай йўл тутиш мумкин.
— Тозалаш ишларини энг қийин ишдан бошланг. Кучингиз кўплигида энг қийин вазифаларни бажариб олганингиз маъқул.
— Дастлаб горизонтал юзалардаги чангларни, ана ундан сўнг полдаги чангларни артинг.
Энди эса вақтингиз жуда оз, уйларни қисқа вақт ичида тартибга келтириш керак бўлган вазиятларда асқотувчи маслаҳатларга ўтамиз.
Ideaл даражада шаффоф ойналар умумий тозаликка катта ҳисса қўшади. Одатда уларни баҳор ва кузда ювамиз, бироқ кир ва чанглар бу ҳақда билмайди ва доим тўпланиб туради.
Биринчи навбатда ванна пардачасини ечиб, уни кир ювиш машинасига жойланг ва қисқа вақт ичида ювиш режимини танланг. Уни кир ювиш машинасида ювиб бўлишингиз билан дарҳол жойига илинг — унинг қуриши жуда осон.
Кейинги ишлар фронтини иккига ажратиш мумкин: сантехника ва газ плитаси. Уларга тозалаш воситасини сепиб, 10—15 дақиқага қолдирамиз. Шундан сўнг шётка ёки губка билан қолган доғларни сув ёрдамида тозалаймиз.
Ойналарга эса барча асосий ишлар тугагандан кейин ва фақат полларни артиш қолганда киришамиз. Ванна хонасидаги ойна ва шкаф эшигидаги ойналарни артиб бўлишингиз билан қолган вақтни полларни артиш учун сарфлашингиз мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)