Футбол бўйича Италия А сериясида 18-турдан жой олган 8 та учрашув бўлиб ўтди. «Ювентус» ва «Милан» клублари Италия Суперкубоги доирасида майдонга тушиши керак бўлгани учун ҳам, улар иштирокидаги 18-тур ўйинлари 2 февраль санасига кўчирилган. Қайд этиш керак, 23 декабрь куни бўлиб ўтадиган Италия Суперкубогига Қатар пойтахти Доҳа мезбонлик қилади.
Мазкур турда Миланнинг «Интер» клуби ўзига келаётганини исботлади. Бош мураббий Стефано Пиоли икки йил муқаддам ўзи бошқарган «Лацио»га қарши ўйинда муваффақият қозонди — 3:0. Ўшанда Пиоли «Лацио»ни лигада учинчи жамоага айлантира олганди.
Айни вақтда «Интер» турнир жадвалида 7-ўриндан жой олган. Стефано Пиоли мавсумни муваффақиятсиз бошлаган Франк де Бур ўрнига олиб келинганди.
Чемпионлик учун кураш олиб бораётган Римнинг «Рома» клуби иродали ғалабага эришиб, очколари сонини 38 тага етказиб олди. Бу эса Турин клуби билан фарқни 4 тага қадар қисқартирди.
Марказий ўйинни Флоренцияда «Фиорентина»га қарши ўтказган Неаполнинг «Наполи» клуби 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади. Кетма-кет икки турда 7 та гол урган бельгиялик Дрис Мертенс, мазкур турда ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.
Италия А серияси 18-тур беллашувлари 20 декабрь, сешанба
«Аталанта» — «Эмполи» 2:1
Голлар: Леван Мчедлидзе, 51 (0:1). Франк Кесси, 74 (1:1). Марко Д’Алессандро, 90+4 (2:1).21 декабрь, чоршанба
«Интер» — «Лацио» 3:0
Голлар: Эвер Банега, 54 (1:0). Мауро Икарди, 56 (2:0). Мауро Икарди, 65 (3:0).22 декабрь, пайшанба
Изоҳ (0)