Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 24 декабрь куни ишчи ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Қирғизистон президенти аппаратининг ташқи сиёсат бўлими мудири Сапар Исаков Бишкекдаги матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади KNews.
Унинг сўзларига кўра, ташриф доирасида Атамбаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказади, томонлар икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади.
Учрашув Самарқандда бўлиб ўтиши кутилмоқда. Атамбаев, шунингдек, Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)