Австралия ҳукуматининг Атроф-муҳит ва энергетика департаменти (Department of the Environment and Energy) ходимлари Антарктика фаунаси музости дунёсини тасвирга олди, деб ёзади TJournal.
Оғир шарт-шароитлар — 0 даражали сув ҳарорати ва ёруғликнинг умуман мавжуд эмаслигига қарамасдан, ушбу ўсимликлар ўзининг турли-туман ранги ва шакли билан фарқланиб туради.
Видео муаллифларидан бири доктор Гленн Жонстоннинг сўзларига қараганда, ролик Антарктиканинг шарқий соҳилида, Кейси тадқиқот станциясидан беш километр масофада тасвирга олинган. Тажрибадан 2100 йилга келиб бутун дунё бўйича юз бериши мумкин бўлган иқлим ўзгаришининг таъсирини ўрганиш мақсади кўзланган.
Жонстоннинг аниқлик киритишича, охирги пайтларда Антарктика сувларида водород кўрсаткичи (pH) сезиларли даражада камайиб кетган. Чунки совуқ сув углерод диоксидини тезроқ ютади. Олимнинг фикрича, бу каби ўзгаришлар яқин вақт ичида бошқа океан ҳудудларида ҳам юз бера бошлаши мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)