«Тунаш жойи» хайрия ташкилоти Қорбобо кийимини кийиб олган уйсиз петербургликлар ҳақида видеони намойиш этди, деб ёзади TJournal.
Ролик сюжетига кўра, улар ҳамшаҳарларини кириб келаётган Янги йил билан табриклайди, шундан сўнг ўзларининг вақтинчалик тураргоҳи — иситиш пунктига қайтади.
Ролик яратувчиларининг сўзларига қараганда, съёмка давомида шаҳарликлар қучоқлашиш ёки «беш ташлаш» учун Қорбоболарга яқинлашганда уйсизларнинг қиёфаси бутунлай ўзгарган. Чунки улар, одамларнинг улар мавжуд эмасдек қилиб кўрсатишига кўникиб қолган.
Петербургнинг мазкур хайрия ташкилоти уйсизларга ёрдам бериш билан шуғулланади. Уларнинг маълумотларига қараганда, шимолий пойтахтда ҳозирда 60 мингдан 70 минггача уйсиз одам бор.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.