Рождество ва Янги Йил тантаналари арафасида Ироқ пойтахти — Бағдод маъмурияти шаҳарда 30 метрлик байрам арчаси ўрнатишга қарор қилди. «ТАСС»нинг маълум қилишича, дарахт «аз-Завра» кўнгилочар боғида ўрнатилди.
Бундан ташқари, боққа ёндош аз-Зайтун кўчасига Янги Йил оловлари, турли безак ва ўйинчоқлар билан зеб берилди. Бу ерда кўплаб кичик арчалар ва Санта-Клаус чаналарини кўриш мумкин.
Бағдод маъмурияти бу ишлар пойтахтликларга чинакам байрам муҳитини ҳис этиб, Янги Йилни чиройли нишонлаш имкониятини яратиш учун қилинаётганини айтиб ўтди. Бағдодликлар учун чиройли мушакбозлик шаклидаги совға ҳам тайёрлаб қўйилган бўлиб, у шаҳарнинг бир неча кварталларида отилади.
Изоҳ (0)