Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғида инсайдерлар Xiaomi компаниясининг янги смартфонига оид маълумотларни чоп этди. Бу ҳақда «Hi-Tech.Mail.ru» хабар бермоқда.
Инсайдерларнинг таъкидлашича, янги Mi S смартфони бозордаги энг кучли чипсетлардан бирига эга бўлади.
Янги ускуна Xiaomi смартфонлари орасида энг ихчами бўлади. Унинг дизайни Xiaomi Mi 5S’нинг кичрайтирилган нусхасини эслатади. Корпуси пластикдан тайёрланиши тахмин қилинмоқда.
Ускунанинг техник тавсифи
Экран: 4,6 дюйм, 1080пЧипсет: Snapdragon 821
Оператив хотира: 4 Гб
Доимий хотира: 128 Гб, UFS 2.0
Асосий камера: Sony IMX378, 12 Мп, ф/2.0, фазали автофокус, кўриш бурчаги 80 даража, светодиодли вспишка, секундига 30 кадр частотали 4K-видео олиш имконияти, секундига 120 кадр тезликдаги Full HD видео
Фронтал камера: 4 Мп
Бармоқ излари сканери: бор
Аккумулятор: 2600 мА/соат, Quick Charge 3.0 тез қувватлантириш технологияси
Коммуникациялар: 4G+, 4G, 3G и 2G, NFC, икки диапазонли Wi-Fi, WiDi, WiFi Direct, USB Type-C, 3,5 миллиметр
Ўлчамлари: 8,2х128,3х64,2 миллиметр
Изоҳ (0)