Ҳаваскор хазина қидирувчи Робин Гуд ҳақидаги афсона билан машҳур Шервуд ўрмонида металлодетектор ёрдамида қидирув бошлаганидан 20 дақиқа ўтиб артефактни топиб олди. Узукнинг қиймати 87 минг долларни ташкил этиши мумкин, деб ёзади TJournal.
Узукни юк ортувчи машиналарни бўяш билан кун кўрувчи 34 ёшли Марк Томпсон топиб олди. Томпсоннинг сўзлаб беришича, у хазина қидиришни 1,5 йил аввал бошлаган. Ноттингемширдаги Шервуд ўрмонида металлодетектор жаранглай бошлаганда, Марк кимдир тушириб қолдирган пул ёки чиқинди топганлигини гумон қилди. Бироқ ерни кавлай туриб, тез орада ёқутга ўхшаш йирик тошли узукни топиб олди.
Томпсон топилмадан жуда руҳланганлиги ва унга ўхшаш нарса топиб олиши сира хаёлига келмаганлигини маълум қилди.
Экспертларнинг маълум қилишича, узук 13-асрда ясалган бўлиши мумкин.
Ҳозирда узукнинг Британия музейида экспертизадан ўтказилиши кутилмоқда, шундан кейин у хазина деб топилиши мумкин. Шунда Томпсонга уни музейга сотиш таклиф этилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.