Европа комиссияси Facebook компаниясини 2014 йилда WhatsApp мессенжерини сотиб олишда маълумотларни яширишда айбламоқда. Компанияга аксилмонопол суриштирув бошлангани ҳақида огоҳлантириш йўлланди, деб хабар беради Meduza.
Европа регуляторларининг гумонига кўра, ижтимоий тармоқ Еврокомиссияга келишувни маъқуллаш учун йўллаган сўровида янглиштирувчи ахборотларни тақдим этган.
Хусусан, Facebook тақдим этган ҳужжатларда унда икки компания фойдаланувчиларининг аккаунтлари ўртасида барқарор алоқа ўрнатиш имкони йўқлиги айтилган. Аммо, Еврокомиссия баёнотига кўра, бундай техник имконият 2014 йилдаёқ мавжуд бўлган экан.
Агар Facebook’нинг айби исботланса, у йиллик айланмасининг 1 фоизи миқдорида жаримага тортилиши мумкин.
Компаниянинг илгари сурилган айбловларга жавоби 2017 йил 31 январига қадар тақдим этилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)