Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва «Ардус» (аввалроқ «Олмалиқ») клуби ўйинчиси Даврон Чориев Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Тартиб-интизом қоидалари 66.1 бандини бузганлиги учун 1 500 доллар миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Даврон Чориев ОФК қарорини ҳурмат қилмагани учун жазоланди. Футзалчи қарор эълон қилинган кундан бошлаб 30 кун давомида жарима тўловини амалга ошириши керак бўлади. Акс ҳолда, Чориев ОФК Тартиб-интизом қоидалари 66.1.1 бандига кўра 3 000 доллар миқдорида жарима тўлайди.
Даврон Чориев юқорида таъкидланган жаримани қондирмаган тақдирда, унга нисбатан чоралар кўрилиши ва футзалга оид фаолиятдан дисквалификация қилиниши мумкинлиги ҳақида расман огоҳлантирилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)