Нью-Йорклик Лиэнн Лоричелла уч йилча аввал мураккаб ва узоқ йўлни босиб ўтишни талаб қилувчи ишхонасига қатнар эди. Бу унинг кучли стрессни бошдан кечиришга сабаб бўларди. Узоқ йўл уни бутунлай ҳолдан тойдирарди. Шунда Лиэнн ишдан бўшашга ва онасиз қолган улоқлар учун манзилгоҳ очишга қарор қилди, деб ёзади «Nur.kz».
2014 йилда фермага ташриф буюрган аёл кичкина улоқларни ёқтириб қолди. Бу унинг Goats of Anarchy манзилгоҳини ташкил этишига сабаб бўлди.
Энди жисмоний камчилик ёки алоҳида эҳтиёжларга эга бўлган бу кичик жониворлар уни нима кийиш ҳақидаги саволдан кўпроқ ташвишлантиради. Лиэнн, шунингдек, пакана от, икки қуён ва чўчқа ҳам олди.
«Мен баланд пошналарни резина этикка, Mercedes’ни эса классик Chevrolet пикапига алмаштиришга қарор қилдим. Бу мен истаган ҳаёт тарзи эканлиги маълум бўлди. Менга ундаги барча нарсалар ёқади», — дейди Лиэнн.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.