«Формула-1» бўйича етти карра жаҳон чемпиони, германиялик спортчи Михаэль Шумахернинг расмий саҳифаси Twitter’да очилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Аккаунт тавсифида бу Шумахернинг ишқибозлари учун мукофот эканлиги таъкидланади. Шумахернинг Instagram’даги саҳифаси ҳам шундай сўзлар билан тавсифланган эди.
#KeepFighting #TeamMichael pic.twitter.com/wYVdvpyiPf
— Michael Schumacher (@schumacher) December 16, 2016
Шумахер 2013 йил декабрида Францияда чанғи учиш чоғида жиддий жароҳат олган эди. 2014 йил сентябридан буён у Швейцариядаги дала ҳовлисида соғлиғини қайта тикламоқда.
Изоҳ (0)