Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоасида тўп сурган собиқ футбол юлдузи Рио Фердинанд болаларга Рождество совғаларини олиш учун пул тўплаётган хайрия жамғармаси ҳисобига 500 минг фунт стерлинг ўтказиб берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Менинг ўзим отаман ва бола Рождествода совғасиз қолишига йўл қўя олмайман. Рестораним ва мен бу лойиҳанинг бир қисмига айланганимиздан, болаларни хурсанд қилиш имкониятидан хурсандман», — деб тушунтирди ўз ишини собиқ футболчи.
Фердинанд илгари ҳам хайрия акцияларида иштирок этган. Жумладан, уйсизларга тўшаклар сотиб олишга 11,5 минг фунт стерлинг ажратган эди.
Изоҳ (0)